Ёш дастурчиларнинг киберхафсизлик соҳасидаги малакали таълимини орттириш, ахборот ва коммуникация технол…
30.05.2024 16 viewsЁш дастурчиларнинг киберхафсизлик соҳасидаги малакали таълимини орттириш, ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш, хавфсизлик масалалари, уларнинг ечими бўйича ёшларнинг қизиқишларини ривожлантириш мақсадида «Hackaton» ( CTF-турнири) мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада Нукус “Темурбеклар мактаби” ҲАЛнинг якка тартибда оффлайн форматда ( ctf.cyberkent.uz ) платформасидан рўйхатдан ўтган 4 нафар ўқувчилари иштирок этдилар. Иштирокчилардан II-курс ўқувчиси Раззақов Ўткир энг намунали иштирокчи номинациясига эга бўлиб Фахрий ёрлиқ ва notebook учун сумка билан тақдирланди. II-курс ўқувчиси Жабборов Самирбек, I-курс ўқувчилари Файзуллаев Озод, Эгамбердиев Ибрат «Smart watch» соати ва ташкилотнинг блокноти билан тақдирланди.
