⭕️ Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги томонидан Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат мар…
21.06.2024 18 views⭕️ Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги томонидан Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат марказида «Янги Ўзбекистон ривожланишида ватанпарварликнинг ўрни ва роли» мавзусида илмий-услубий конференция бўлиб ўтди. Унда ҳарбий округ қўмондони генерал-майор Фарҳоджон Шерматов, Нукус ҳарбий прокурори адлия полковниги Улуғбек Абдираҳимов, Ажинияз номидаги Нукус педагогика институти ректори Қувондиқ Кадиров ва профессор-ўқитувчилари, куч тузилмалари вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилояти мудофаа ишлари бошқарма ва бўлимлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, мактаблардаги чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари, ҳарбий хизматчилар ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Нукус «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейининг 1-курс ўқувчилари иштирок этди.
