hashtag #Конституция 6-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан…
06.12.2024 18 viewshashtag #Конституция 6-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида тадбир ўтказилди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси сайлов комиссияси раиси З.Камалов, Конституциявий назорат қўмитаси аъзоси Т.Қаллибеков, Қорақалпоғистон Республикаси судининг судьяси А.Аметов, ИИВ масъул ходими подполковник А.Мажидов иштирок этиб, иштирокчиларга Конституция ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтдилар. Тадбирнинг иккинчи қисмида фан олимпиадасида ғолиб бўлган ўқувчилар ва уларнинг устозлари тақдирландилар. Бир гуруҳ намунали ўқувчиларга “аълочи ўқувчи” кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.
