🠕

hashtag #Саф_кўриги Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи саф майдонида ўқувларнинг формали кий…

24.10.2024 20 views

hashtag #Саф_кўриги Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи саф майдонида ўқувларнинг формали кийим-бошларни ўрнатилган тартибда кийиб юриш қоидаларига риоя этишларини таъминлаш мақсадида саф кўриги ўтказилди. Саф кўригини ўтказиш давомида командирлар томонидан ўқувчиларнинг белгиланган формали кийим-бошни ўрнатилган тартибда кийиб юриш қоидаларига амал қилиши, ташқи кўриниши ҳамда уларнинг саф тайёргарлик даражасига алоҳида эътибор қаратилди. Бундан ташқари, ўқувчиларнинг саф тайёргарлик кўникмаларини ошириш мақсадида, сафдан чиқиш ва сафга қайтиш, ҳарбийча салом бериш ҳамда тантанали юриш усулларини мукаммал ўзлаштиришларига алоҳида эътибор қаратилиб, амалий машғулотлар ўтказилди. 25-октябрь Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ фаол ўқувчилар вазирлик фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар. Тадбир якунида ўқувчилар саф юришини амалга оширдилар.

© 2019-2026 Developed by: EPAGE.uz

Mehmonlar: 0