🠕

hashtag #Уч_авлод_учрашуви bold Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сон қарорига асосан, кекса авлод ва…

10.10.2024 21 views

hashtag #Уч_авлод_учрашуви bold Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сон қарорига асосан, кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жамиятда уларнинг ўрнини янада ошириш мақсадида ҳар йил октябрь ойининг биринчи ҳафтасида юртимиз миқёсида “Кексалар ҳафталиги”ни ўтказиш белгиланган. Хафталик муносабати билан лицейда ибратли ҳаёт йўли ва меҳнати билан аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган нафақахўрлар иштирокида bold “Нуронийлар — ёшлар нигоҳида” мавзусида bold “Уч авлод учрашуви” ўтказилди. Учрашувда ИИВ Фахрийлар кенгаши раиси исътефодаги подполковник Ф.Санкибаев, кенгаш аъзолари исътефодаги подполковниклар М.Машарипов, О.Турдимуратов, Қ.Омирзаков ўқувчилар билан мулоқатда бўлдилар. Бундай учрашувлар ўқувчиларни тафаккур қилишга, юрт истиқболи учун масъулиятли бўлишга ундайди. Мулоқот шаклида бўлган учрашув ўтган кунларни хотирлаш, бугунги ўзгаришларга шукроналар айтиш – келажак сари катта мақсадлар белгилаб олишга хизмат қилади. Зеро кўпни кўрган устозлар тажрибаси ёшлар учун катта ибрат мактабидир.

© 2019-2026 Developed by: EPAGE.uz

Mehmonlar: 0